...
МЕНЮ
ONLINE TV

2019-2020 ўқув йилидан абитуриентлар бир нечта ОТМга ҳужжат топшириши мумкин бўлади


16:54, 05.01.2019 Жамият
 12 357

Тўлов-контрактини табақалаштириш тизими жорий этилади.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасида жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Дастурда 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш, уларга молиявий масалаларда мустақиллик бериш масалалари ўз аксини топган.
 
Лойиҳада:
 
  • 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич давлат буюртмаси ва табақалаштирилган тўлов-контракт тизимини жорий этиш орқали уларни ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш;
 
  • олий таълим муассасаларини молиявий тартибга солувчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш орқали олий таълим муассасаларининг молиявий мустақиллигини таъминлаш;
 
  • абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имкониятини бериш назарда тутилади.
 Мазкур тизимнинг бажарилиш муддати 1 мартгача, унинг ижросига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат тест маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар масъул этиб белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ тўлов-контракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар