...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳарбий тавсиянома айрим ОТМлар учун имтиёз берадиган бўлади


17:38, 05.01.2019 Жамият
 8 068

Давлат дастурида олий таълим тизимига оид ўзгаришлар қайд этилган.

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳаси ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга алоҳида квоталар ажратиш ва шу квота доирасида тест синовларини ўтказишни ҳам кўзда тутади.
 
Лойиҳада:
 
  • ҳарбий хизматни ўтаган абитуриентларга тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган олий таълим муассасаларига қабул квоталари доирасида алоҳида квоталар ажратиш ва тест синовларини ўтказиш;
 
  • ҳарбий қисм командирининг тавсияномаси фақат ҳарбий олийгоҳлар учун имтиёзга эга бўлиши назарда тутилади.
 
Мазкур янги тартиб 1 майга қадар бажарилиши белгиланган бўлиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат тест маркази, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Миллий гвардия унга масъул этиб белгиланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ОТМ Ҳарбий имтиёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар