...
МЕНЮ
ONLINE TV

Диего Марадона ошқозонидан қон кетиб, шифохонага ётқизилди


18:01, 05.01.2019 Спорт
 4 246

Марадонанинг агенти Матиас Морла “Дорадос” билан шартномани давом эттиришини маълум қилган.

Собиқ аргентиналик футболчи Диего Марадона ошқозонидан қон кетиши сабабли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “a24” хабар берди.
 
Таъкидланишича, 58 ёшли мутахассис Мексикага кетгунча? тиббий кўрикдан ўтиб турадиган Буэнос-Айресдаги Olivos клиникасига ётқизилган. Марадона Мексикага кетиши ва у ерда “Дорадос де Синалоа” клубига мураббийлик қилишни давом эттириши керак бўлган.
 
Шифокорлар Марадонада қизилўнгач чуррасини аниқлаган.
 
Мутахассиснинг қизи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида отасининг аҳволи яхши эканини ва тез орада уни уйига кетишига рухсат беришларини айтган.
 
Марадонанинг агенти Матиас Морла “Дорадос” билан шартномани давом эттиришини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Диего Марадона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!