Италия суди футболчини ўз ўғлини ихтиёрий ва мажбурий равишда тан олишга “кўндирди”.
Марадона кичик-Диегони тан олмаган ҳам бўларди, бироқ Италия суди бунга жим қараб турмади. Футболчи ДНК таҳлилини топширишдан бош тортганидан сўнг, уни кичик-Диегонинг отаси деб ҳукм чиқарилди. Бунга эса йигитча дунёга келган вақтда (1986 йил) Диего Марадона “Наполи” футбол жамоасида ўйнагани ва ўша вақтда Кристина Синагра билан яшагани ҳақидаги далиллар асос бўлди.
“Мен ўғлим билан топишганимдан хурсандман. Бир вақтлар мен Янани топгандим. Энди эса ўғлим ҳам ёнимда. У менга жуда ўхшайди ва мен бундан бахтиёрман”, дейди Марадона.
Бундан икки йил аввал, футболчи Яна исмли 18 ёшли қизини ҳам расман тан олишини айтганди.
Маълумот учун, кичик-Диего ва Янадан ташқари Марадонанинг яна учта фарзанди – қизлари Дальма, Жаннина ва ўғли Диего Фернандо бор.