Бундан 10 йил аввал Авраамнинг ҳаётини сақлаш қолиш учун унинг 30 сантиметрлик ичаги олиб ташланган
“Бошимдан ўтказган кўплаб жарроҳлик амалиётлари туфайли ҳозирда бир қанча касалликка чалинганман. Исталган дақиқада хуруж бошланиши ва мен ёруғ оламни тарк этишим мумкин. Яқинда шифокорлар ошқозонимда яна бир ўсимта борлигини аниқлашди”, дейди Руссо.
Маълумотларга кўра, шифокорлар аввал ҳам хонанданинг ошқозонида ўсимта борлигини аниқлашган. Айтиш лозимки, 2006 йили Авраам Руссога суиқасд уюштирилган ва у қорин соҳасининг уч жойидан жароҳат олган. Ўшанда унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун шифокорлар хонанда ичагининг 30 сантиметрини олиб ташлашларига тўғри келган.