...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қозонлик аёл чақалоғини тез тиббий ёрдам хизмати станциясига ташлаб кетди


15:54, 27.08.2016 Олам
 3 277

Аёлнинг қилмиши тез тиббий ёрдам хизмати биноси яқинидаги кузатув камераларига муҳрланган.

Қозонлик аёл 2 соат аввал туғилган қизалоғидан қутулиш истагида уни тез тиббий ёрдам хизмати биноси эшиги тагига ташлаб кетди, деб ёзади “Vesti.ru” нашри.
 
Аслида, кузатув камерлари қўлида сумка тутиб кетаётган аёлни тасвирга олган ва ушбу тасвирларда бирор ғайриодатий ҳолат кузатилмайди. Бироқ йўловчилар бино остонасида сумка ичида йиғлаб ётган болани топиб олганларидан сўнг, айни тасвирларнинг аҳамияти полиция, ҳуқуқ-тартибот органлари учун минг чандон ошди.
 
Тез тиббий ёрдам хизмати вакиллари болани кўрикдан ўтказганларида, унинг эшик тагига ташлаб кетишларидан 2 соат аввал туғилгани ва киндиги кесилганини айтишган. Кузатув камералари ёрдамида ўз жигарбандини чиқинди каби ташлаб кетган аёлнинг шахси аниқланмоқди. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилиши, агар айби тасдиқланса, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши муқаррар. 
Умида Якубова

Теглар:Қозон Тез тиббий ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!