Марадона Россия Президенти Владимир Путиннинг мухлиси эканини ҳам айтди.
Эндиликда Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона Россия фуқаролигини қабул қилиш истаги борлигини ҳам яширмади.
Марадона Россияга “Россия футболни севади” лойиҳасида қатнашиш учун ташриф буюрганди. Бундан ташқари, Марадона Москва ва Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди. Собиқ футболчи кеча бўлиб ўтган Конфедерациялар кубоги-2017 мусобақаси финалида меҳмон сифатида иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона бундан аввалги чиқишида Россия бош мураббийи Станислав Черчесов шогирдларига ҳужумкор ўйин етишмаётганини ва ўзларига бўлган ишончлари сустлигини таъкидлаб ўтганди. Шунингдек, Марадона Россия Президенти Владимир Путиннинг мухлиси эканини ҳам эътироф этганди.