Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик сўзлари битилган мактуб йўллади.
Мактубда Татаристонда йўловчилар автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учрагани оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши муносабати билан таъзия билдирилганди.
“Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишингизни сўрайман, жароҳатланганларга тез орада соғайишларини тилайман”, дейилади мактубда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 июль куни Татаристонда автобус ва юк машинаси иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 13 киши ҳалок бўлгани ва мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.