...
МЕНЮ
ONLINE TV

Италиялик комик актёр 84 ёшида вафот этди


13:59, 03.07.2017 Кино
 2 216

ANSA агентлигининг хабар беришича, актёр икки кун аввал касалхонага келтирилган.

84 ёшли италиялик комик актёр Паоло Вилладжо Римнинг “Жемелли” касалхонасида вафот этди. ANSA агентлигининг хабар беришича, актёр икки кун аввал касалхонага келтирилган.
 
Вилладжо телеэкранларда Уго Фантоцци роли орқали машҳурликка эришган. Мазкур образда марҳум актёр омадсиз ҳисобчи, Италиянинг оддий фуқаросини гавдалантирган. Паоло сатира орқали ўзи яшаб турган жамиятни муаммолар ҳақида ўйлашга мажбур этди. Қолаверса, актёр театрда ҳам фаолият юритган, Федерико Феллини, Марио Моничелли каби режиссёрлар билан ҳамкорлик қилган.
 
Актёр кинематографияга қўшган ҳиссаси учун Венециядаги кинофестивалда “Олтин шер” мукофотини қўлга киритган. Шунингдек, 2013 йилда “кичик одам” образи учун Паоло Вилладжо “Италияда Гоголь” халқаро мукофоти билан ҳам тақдирланди.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Паоло Вилладжо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!