“Ўзбекистон” йили ниҳоясига етгани муносабати билан катта байрам тантаналари ташкил этилди.
Концерт дастурида “Ўзбегим” карнай-сурнай гуруҳи, “Тумор” ва “Навбаҳор”, Ўзбекистон халқ артисти Зулайхо Бойхонова, Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Махсет Ўтемуротов, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Халқаро танлов ғолиблари, К.Алимахсумов, Омар Ясмина, Зулфия мукофоти совриндори Ширин Маматова ва қатор истеъдодли, ёш хонандаларнинг чиқишлари томошабинларнинг давомий олқишлари билан қаршиланди.
Концерт якунида томошабинлар ўзбек санъати нафақат уларни, балки бутун дунёни мафтун этиб келганини таъкидлашди.