Тадбир натижасида одам савдоси билан боғлиқ 95 ҳолат аниқланган.
Тадбир натижасида одам савдоси билан боғлиқ 95 ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Қозоғистон ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
Қозоғистонда 67 та шундай ҳолат аниқланган.
“Полиция ходимлари ўзбек ҳамкасблари билан Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистон ИИВ халқаро қидирувга берган, одам савдоси ва фирибгарлик билан шуғулланган икки жиноятчи қўлга олинди”, дейилади хабарда.
Полиция маълумотига кўра, фоҳишалик билан шуғулланиш учун жалб қилиш, мажбурий меҳнатга тортиш мақсадида ноқонуний тарзда озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек, одам савдоси жиноятлари тез-тез учраб туради.