...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг Путин билан учрашуви доллар курсига таъсир қиладими?


15:25, 29.11.2018 Олам
 5 002

Икки томон вакиллари учрашув кун тартиби ҳақида турлича фикр билдирган.

Жорий йил 1 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. РИА Новости берган хабарга кўра, суҳбат икки соат давом этади.
 
Россия ва Америка етакчилари 30 ноябрь – 1 декабрь кунлари Аргентинада бўлиб ўтадиган G20 саммити доирасида учрашади. Park Hyatt Buenos Aires меҳмонхонаси учрашув жойи сифатида белгиланган.
 
Президентлар икки томонлама муаммоли масалаларни, шу жумладан боши берк кўчага кириб қолган рус-америка муносабатларини нормаллаштиришни муҳокама қилади. Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, учрашув яккама-якка ва ҳар икки делегациянинг муҳим аъзолари иштирокида бўлиб ўтади.
 
Ўз навбатида Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик масаласи бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон кун тартибида хавфсизлик, қуролланишдаги назорат ва минтақавий муаммолар эканини таъкидлаган.
 
Икки йирик давлат раҳбарлари учрашувида ҳозирда жаҳон ҳамжамияти эътиборини ўзига тортган Керч бўғозида юз берган воқеага ҳам тўхталиб ўтилса керак.
 
Шу ўринда “Халқаро молия маркази” эксперти Владимир Рожановский Путин ва Трамп учрашуви икки мамлакат миллий валютасига таъсир қилишини башорат қилди.
 
Унинг сўзларига кўра, учрашувнинг амалга ошиши доллар курсининг 60-70 копейкага арзонлашувига сабаб бўлади. Учрашув амалга ошмай қолганда доллар курси 2 рублга мустаҳкамланган бўларди.
 
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Трампнинг аввалги тўлиқ шаклдаги учрашуви 16 июль куни Хельсинки шаҳрида бўлиб ўтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Владимир Путин Дональд Трамп G20 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!