...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ва Путин учрашуви бўлмайди. Бунга Украина сабабми?


16:07, 30.11.2018 Олам
 4 772

Икки томон бу борада турлича фикр билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан жорий йил 1 декабрь куни ўтиши режалаштирилган учрашувни бекор қилди.
 
Трамп учрашувнинг бекор қилинишига Украина Ҳарбий денгиз кучларига тегишли учта кема ва денгизсиларнинг Россия томонидан асирликда ушланиши сабаб бўлган.
 
“Кемалар ва денгизчилар Россиядан Украинага қайтарилмагач, мен Россия президенти Владимир Путин билан Аргентинада ўтказилиши керак бўлган учрашувимни бекор қилган яхши деган қарорга келдим”, деб ёзган Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Россия Трампнинг бу қарорига бошқа сабаб борлигини таъкидлади. Трамп ва Путин учрашуви бекор қилинишигаУкраина атрофидаги можаролар эмас, Америка ички сиёсатидаги муаммолар сабаб бўлган.
 
“Бекор қилишнинг асл сабаби расмий Киевнинг Азов денгизидаги ташвиқотими? Биз буни расмий қарор сифатида эшитдик ва қабул қилдик. Бу ҳақиқатми? Ўйлашимча, биз жавобни АҚШнинг ички сиёсий ҳолатидан излашимиз керак”, деган Мария Захарова.
 
Маълумот учун, икки етакчи учрашуви G20 саммити доирасида Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида ўтиши керак эди.
 
Эслатиб ўтамиз, 25 ноябрь куни учта украин кемаси Россия денгиз ҳудудига кириб келди ва чегарачилар огоҳлантиришига қарамай ҳаракатни давом эттирганди. Шунда Россия чегарачилар мазкур уч кемани қўлга олганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ-Россия Буэнос-Айрес G20 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!