...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вокзалидан гапирамиз: Чипта ололмай сарсон бўлган ким бўлса, мендирман ўша


15:52, 30.11.2018 Жамият
 7 222

Тошкент темир йўл жанубий вокзалида ўтган уч соат

Тошкент жанубий вокзали. Саҳарда келганларнинг кўпчилиги тушга қадар амаллаб ишларини битириб кетди. Бугун 11:00 дан  11:40 ларга қадар “сеть ишламаяпти” деган важ асосида бир дунё одам кути-и-иб туришига тўғри келди.
 
Янги вокзал қурдик, инновцион технологиялар йили деб эълон қилдик, муаммоларимиз ҳали ҳам ўша-ўша!
 
Ўн йиллар аввал бувим билан вокзалга биринчи марта келгандим, уч йил аввал яна бир ўзим билет оламан деб келдим. Қарангки, бугун келиб қарасам ҳалиям шу аҳвол.
 

 
Ўтган йиллар давомида шунча ислоҳотлар бўлибдию, аммо темир йўл кассаларида одамлар худди илгаригидек сарсону қон. Демак, ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, ислоҳотлар одам ва унинг манфаатлари учун деган ғоя, гаплигича қолиб кетмоқда.
 
Чипта олиш тизимига ҳей бувимнинг замонида кимдир кўзмунчоқ илиб қўйганми билмадим ҳалиям қатор навбатлар, тик оёқда соатларни ўтказиш... Ҳамон ўз ҳолича!
Сиз ҳақсиз, чипталарни электрон сотиб олиш тизими бор, лекин пешона тери билан топган қўшимча 10 минг сўмни ҳамманинг ҳам кўзи қиймайди. “Ўзини яхши кўрмайдиган ўзбек” ўзим бораман, ўзим оламан дейди-да, кунни ярмини тик оёқда ўтказса ҳам.
 
Инновацияга бағишлаган йилимиз қўл силкитиб, мана кетдим деб турибдию, биз даҳолар кунига минглаб (вилоятларни ҳам ҳисобга олганда БИР ДУНЁ) одам темир йўл кассаларида сарсон бўлишини ё билмаймиз, ё писанда қилмаймиз. Бу тизимнинг тепппасида турган авлиёларимиз ишонаманки, умрида қатоор  навбатда турмаган, кассир қизнинг билет қолмади деган лағмонли нағмаларини эшитмаган! Улар поезднинг “бизнес-класс”ида ёки самалётда бамайлихотир манзилга етиб ўрганган, катта одамларда улар! Ўрмонни сув босса, ўрдакка не ғам!
 
***
“Сеть” ишлашини кутяпмиз, одам кўп. Ғала-ғовур, тешик қулоқ ҳар гапни эшитади:
 
“Эрталабдан бери битта билет олиб бўлмайди”;
“Вокзал шуда, кутиш учун келамиз, билет ололсак бўлди, омадимиз чопгани шу”;
“Ақлимни таниганимдан бери вокзал деса оёқларим зирқирайди, умр ўтиб кетади бу ерда”
“Поэздда кетмасам бўлмайдида, “командировичний”га чиптанинг нусхасини тикишим керак, ўзимга қолса, шартта таксида кетворардим”;
“Ғам еманг, кутиш учун туғилганмиз-ку”;
“Скидка билет”ни интернетда олиб бўлмасканда...”
 
Халқнинг минғир-минғиридан чарчаган кассир қиз, қовоғини ўйиб пул санаб ўтирибди.
 
Ниҳоят “сеть”имиз ишлади. Халқ бироз  тинчланди. Кутса кутавермайдими, чипта олишса бўлди-да. Одамлар навбат билан чипта оляпти.


 
Кассир ажойиб қиз экан, ғамхўргина:
- Холажон, тепада жой бор экан, иккита.
- Йўға, болам, қийналамизда, неварамам  борда.
- Пастддан қилиб берсам, нима берасиз?
- Битта сникерс обкеламан, пастдан қилинг болам, тепада боролмайман.
- Мана ҳозирда... 420 бўлади 3 та жой.
 
Бояги ҳолажон пул санаб олиш учун кассадан нарироққа ўтди, 3-4 дақиқадан кейин пул ва устига битта “Марс”ни (неварасига олган бўлса керак) қизга узатди. У нозланибгина олиб четга қўйди.
 
Бироздан сўнг, бир опа мен билан маслаҳатга тутинди, 10 минг берсам пастдан жой қилиб бераркан, қизим, тепага олсам у бу ким ўрнини алмашар чиққанда, нима дедингиз? Ёнимдаги пулим ҳарна билетга етсин деб турибман, Урганчга 120 минг дейишяпти чиптани...
 
Хуллас, шунақа гаплар, кўзларим билан кўрганларим, қулоқларим билан эшитганларим шу. Кутаверайликчи, бир гап бўлар!
 
Ҳа айтганча, соат 15:00 ва биз ҳамон Тошкент вокзали кассасидамиз.
Соҳибжамол Каттаева

Теглар:Темир йўл кассалари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар