Қоидабузар фуқаролар АҚШ долларидан ташқари турк лираси ҳам топилган.
“Фарғона” чегара божхона пости орқали Ўзбекистондан қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган фуқаро А.З. божхона назоратидан ўтиш чоғида божхона ходимлари томонидан оғзаки савол-жавоб қилинган.
Шундан сўнг, фуқаробелгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда унинг эгнида бўлган ички кийими ичидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, нақд 30 минг АҚШ доллари мавжудлиги ошкор бўлган.
Шунингдек, хуқуқбузарнинг кийиб олган курткаси ўнг чўнтагида 4 минг АҚШ доллари ва қўл сумкаси ичидаги хамёнида 510 турк лираси борлиги аниқланган.
Шу тариқа ушбу фуқаро жами 34 минг АҚШ доллари ва 510 турк лирасини яширган ҳолда қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганида божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.