...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Қора бозор” курсида валюта сотган “долларчилар” ушланди


18:44, 19.12.2018 Жамият
 5 776

Хорижий валюта долларнинг норасмий курси бугунги кунда 8450 сўмга етибди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари “қора бозор” нархида хорижий валюта савдосини “пишитаётган” қонунбузарларни қўлга олди.
 
Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У. ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7900 АҚШ долларини 66,7 млн. сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.
 
Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Қора бозор Хорижий валюта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар