...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британия элчихонаси Бобур Комилов оиласига таъзия билдирди


19:33, 13.11.2018 Жамият
 6 772

Жасад Тошкентга олиб келингач, самолётда Термизга олиб кетилган.

Аввалроқ, Туркияда вафот этган халқаро тоифадаги журналист Бобур Комилов Ўзбекистонга олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
 
12 ноябрь куни вафот этган Бобур Комиловнинг жасади Тошкентдан самолётда Термизга олиб кетилганди. У ердан эса туғилган жойи Денов туманига олиб борилиши керак эди.
 
Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси Бобур Комилов вафоти сабаб унинг оила аъзоларига таъзия билдирди.
 
“Буюк Британия элчихонаси Бобур Комилов вафот этгани ҳақидаги хабардан қайғуга ботди. У Chevening битирувчилар тармоғининг Ўзбекистондаги асосчиси ва биринчи президенти бўлган. Унинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади элчихона таъзиясида.
 
Бобур Комилов таниқли телебошловчи, халқаро тоифадаги журналист, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот котиби эди.
 
34 ёшли Бобур Комилов ичак саратонига чалиниб, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бобур Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар