...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бобур Комиловнинг жасади Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди


12:17, 13.11.2018 Жамият
 11 318

Жасадни Термиздан Сурхондарёнинг Денов туманига, Бобур Комилов туғилиб, вояга етган хонадонга олиб кетишмоқда.

Хабарингиз бор, таниқли телебошловчи, халқаро тоифадаги журналист, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Матбуот котиби Бобур Комилов кеча, 12 ноябрь куни оғир хасталикдан вафот этди.
 
34 ёшли Бобур Комилов ичак саратонига чалиниб, Туркиянинг Истанбул шаҳридаги шифохоналардан бирида даволанаётган эди.
 
Бугун, 13 ноябрь тонгида Бобур Комиловнинг жасади Истанбулдан Тошкентга олиб келинди. Сўнг яна Тошкентдан самолёт орқали Термизга юборилди. Айни дамда унинг оила аъзолари жасадни Термиздан Сурхондарёнинг Денов туманига, Бобур Комилов туғилиб, вояга етган хонадонга олиб кетишмоқда.
 
Хабар қилишларича, марҳум аср намозидан кейин дафн этилади.
 
Бобур Комиловнинг оила аъзолари ва яқинларига QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан чуқур таъзия билдирамиз. 

Теглар:Бобур Комилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар