Йигитларнинг ўзи ушбу лавҳада воқеа тафсилотларини сўзлаб берган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур иш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “д” бандлари билан жиноят иши қўзғатди.
“Ёшлар” телерадиоканали орқали эфирга узатилган лавҳада, жабрланган аёл ва уни таҳқирлаган йигитларнинг шахси маълум қилинди.
Суриштирувларга кўра, видеодаги аёл 1961 йилда туғилган Ҳалима Бўриева бўлиб чиқди. У кўп йиллардан буён “Самарқанд” савдо мажмуасида тиланчилик қилиб келган.
57 яшар аёлга куч ишлатган йигитлар 1997 йилда туғилган Ширинбек Абдураҳмонов, 1993 йилда туғилган Анвар Мардонов ва 2000 йилда туғилган Дониёр Баҳриддинов экани аниқланган.