...
МЕНЮ
ONLINE TV

Аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт туширган йигитлар суд қилинди


16:52, 26.01.2019 Жамият
 9 862

Судья Зарифа Аҳмедова берган маълумотларга кўра, очиқ, сайёр суд мажлиси ўтказилган.

Ўтган йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ижтимоий тармоқларда уч йигит кекса аёлнинг бошига челак кийдириб, мушт уриб йиқитганлари тасвирланган видеолавҳа тарқалган ва баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.
 
Маълум бўлишича, видеодаги аёл 1961 йилда туғилган Ҳалима Бўриева бўлиб, у савдо мажмуасида тиланчилик қилиб, кун кечирган. Уни мазах қилганлар эса Сотувчилар 1997 йилда туғилган Ширинбек Абдураҳмонов, 1993 йилда туғилган Анвар Мардонов ва 2000 йилда туғилган Дониёр Баҳриддинов бўлган. Воқеа 2018 йилнинг май ойида содир бўлган.
 
Ҳозир шахси аниқланаётган Раҳматжон исмли йигит челакни аёл бошига кийгизган, Ширинбек Абдураҳмонов унга мушт тушириб ағдарган. Йигитлардан бири, Дониёр Баҳриддинов эса буни телефонга тасвирга олиб, кейинчалик интернет орқали тарқатган.
 
Бу ишни амалга оширган зўравонларга нисбатан жиноят иши очилган, прокуратура назорати ўрнатилганди. Самарқанд шаҳрида мазкур иш юзасидан сайёр суд бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Замон” кўрсатуви лавҳа тайёрлади.
 
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Зарифа Аҳмедова берган маълумотларга кўра, очиқ, сайёр суд мажлиси ўтказилган. Суд жараёнида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б, д” бандлари бўйича айбланган Ширинбек Абдураҳмоновга Ёшлар иттифоқи томонидан берилган кафиллик хати, “Боғимайдон” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан берилган кафолат хати, жабрланувчининг давоси йўқлиги, айбланувчининг қилган ишидан пушаймонлиги инобатга олиниб, шу модда санкциясида назарда тутилган озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
 
Воқеанинг бошқа иштирокчиларига нисбатан қандай жазо белгилангани тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд Безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар