...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий банк қайта молиялаш ставкасини ўзгартирмади


16:18, 26.01.2019 Жамият
 2 928

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда иқтисодиётнинг реал ўсиш суръати 5,1 фоизни ташкил этди.

Бугун, 26 январь куни Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Мазкур қарор пул-кредит сиёсатининг инфляцияни жиловлашга қаратилган йўналишини сақлаб қолиш, реал фоиз ставкалари ижобийлигини таъминлаш ва инфляцион кутилмаларни пасайтириш мақсадларига асосланган.
 
Инфляция ва инфляцион кутилмалар. 2018 йил якунлари бўйича инфляция даражаси йиллик ҳисобда 14,3 фоизни ташкил этди. Бунда, 2018 йилнинг декабрь ойида нархларнинг ойлик ўсиши ўтган йилнинг мос даврига (4,1 фоиз) нисбатан пасайиб 2,1 фоизни ташкил этди.
 
Иқтисодий фаолликнинг ички ва ташқи шароитлари. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилда иқтисодиётнинг реал ўсиш суръати 5,1 фоизни ташкил этди.
 
2018 йилнинг IV чорагида инвестицион, ишлаб чиқариш ва истеъмол фаоллиги учун қулай ички шароитлар сақланиб қолинди.
 
Мазкур даврда кредитлашнинг ўсиш суръатлари секинлашган бўлсада, улар ўтган даврлардаги каби иқтисодиётнинг кредит маблағларини ўзлаштириш салоҳиятидан юқори бўлди.
 
Кредитлаш суръатларини ўсиши билан бир қаторда иш ҳақи миқдорини оширилиши ва давлат харажатларини юқорироқ ҳажмларда бўлиши ялпи ички талабни рағбатлантирувчи омиллар бўлди.
 
Марказий банк Бошқарувининг қайта молиялаш ставкасини кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2019 йилнинг 20 апрелига режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Маркзий банк Молиялаш ставкаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар