2016 йилдан буён ўринбосарлик қилиб келаётган Ходжаевнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган.
2016 йилдан буён ўринбосарлик қилиб келаётган Ходжаевнинг лавозимидан озод этилишига бошқа ишга ўтиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Ходжаев Тижорат банкларининг инвестиция портфелини мониторинг қилиш департаменти, Тижорат банкларининг қимматли қоғозлари бошқармаси, Банк тизимида методология ишларини мувофиқлаштириш бошқармаси, Тўлов тизими ва ахборот технологиялари департаменти, Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва давлат бюджетининг касса ижроси департаменти фаолиятига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ахборотлаштириш Бош маркази” давлат унитар корхонаси ишини мувофиқлаштириб турган.