Марказий банк мазкур ҳолатга тушунтириш берган.
Марказий банк Бошқаруви қайта молиялаш ставкасини 2018 йилнинг 25 сентябридан 2 фоиз бандга ошириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Мазкур қарор сўнгги ойларда юзага келган ташқи иқтисодий вазиятни инобатга олган ҳолда қабул қилиниб, инфляцион кутилмаларнинг ошиши, маъмурий тартибга солинадиган нархларнинг ўсиши ва валюта алмашув курси ўзгаришининг ички нархларга таъсири кучаяётган шароитларда инфляцион босимни пасайтиришга йўналтирилган.
Марказий банк томонидан 2018 йилнинг бошида иқтисодий ривожланишнинг базавий сценарийсига мувофиқ йил якуни бўйича инфляция даражасини 11,5-13,5 фоиз оралиғида бўлиши прогноз қилиниб, ушбу прогноз қуйидагиларга асосланган эди:

- асосий савдо ҳамкор давлатларда макроиқтисодий барқарорликнинг янада мустаҳкамланиши билан мамлакатимиз учун қулай ташқи иқтисодий шароитларнинг сақланиб қолиниши;
- маъмурий тартибга солинадиган нарх ва тарифларнинг бир маромда оширилиши;
- умумлаштирилган давлат бюджетининг мувозанатли ижроси таъминланиши;
- иқтисодиётни кредитлаш ҳажмларининг мўтадил суръатларда ўсиши.
Аммо, бугунги кунда юзага келган ҳолат монетар сиёсатнинг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари ва кейинги пул-кредит сиёсати шарҳларида қайд этилган инфляцион хатарларнинг кучаяётганлигини кўрсатяпти.
Суннатилла Абдуллаев