...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ ўз ёғига ўзи қовуриляпти: қурбонлар сони ошмоқда


16:00, 12.11.2018 Олам
 7 654

АҚШнинг Калифорния штатида давом этётган ўрмон ёнғинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони ортиб боряпти.

АҚШнинг Калифорния штатида давом этётган ўрмон ёнғинлари туфайли ҳалок бўлганлар сони ортиб боряпти.
 
Шу йил 8 ноябрь, пайшанба куни бошланган ёнғин 31 кишининг умрига зомин бўлган.
 
Калифорния штати шимолидаги 450 километрли майдонга ёйилган ёнғин сабабли 228 кишининг ҳолидан хабар олиш имкони бўлмаяпти.
 
Бьют шаҳри мэри Кори Ҳонеа матбуот анжуманида Калифорния шимолидаги Сан Францисконинг тахминан 290 километр шимолий-ғарбидаги Парадайс қўрғони ва унинг атрофини ўз таъсир доирасига олган ўрмон ёнғинлари тўғрисида маълумотлар берди.
 
Ҳудудда яна 6 кишининг жасади топилган. Парадайсда ҳалок бўлганлар сони 29 кишига етди.
 
Ҳонеа 228 кишининг ҳолидан хабар олиш имкони бўлмаётганини маълум қилган.
 
450 километрли майдонни эгаллаб олиб ёнғин Калифорния тарихидаги энг кўп талафот келтирган офат сифатида қайд этилди.
 
Олов туфайли 7 минг иншоот зарар кўрган.
 
Жанубда Лос Анжелеснинг Малибу шаҳрини ҳам ўраб олган ёнғин туфайли штат миқёсида 300 минг киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.
 
НАСА ёнғиннинг коинотдан олинган тасвирини эълон қилди.
Толибжон Низомов

Теглар:АҚШ Калифорния Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!