...
МЕНЮ
ONLINE TV

Доллар ва рубль курси кўтарилди, евро эса арзонлади


14:59, 07.01.2019 Жамият
 6 861

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 8 январь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8337 сўм 07 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 82 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 34 сўм 92 тийинга арзонлаб, 1 евро 9498 сўм 42 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 123 сўм 36 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 51 тийинга қимматлади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марказий банк Валюта курси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 588

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар