Расмийлар ушбу воқеа тафсилотлари ҳақида аниқ маълумотлар беришда давом этмоқдалар.
Маълумотларга қараганда, қизлар кабоб истеъмол қилгани оқибатида заҳарланган тахмин қилинмоқда. Ушбу бахтсиз ҳодиса 8 ноябрдан 9 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Опа-сингиллар қисқа соатлар ичида бирма бир вафот этганлар.
Муниса (7 ёш), Мухлиса (6 ёш) ва Моҳира (4 ёш) исмли қизлар заҳарланишдан вафот қилди. Қизчалар яқинларининг айтишларича, қорни оғриган болаларга отаси дорихонадан дори олиб берган.
Айни дамда қизлар овқатданми ёки доридан заҳарланганми, буниси аниқ эмас. Туман ҳуқуқ-тартибот органларига кўра, ушбу воқеа юзасидан жиноят иши очилган.