Футзалчилар бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Эронга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Туркманистонда ўтказилган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида ҳам Вьетнамни иккита тўп фарқи (2:0) билан мағлуб этганмиз.
Аммо ўйин олдидан барчасини унутиб, рақибни таҳлил қилдик ва шунга яраша тайёрландик. Ўйин натижасидан мамнунман.
Вьетнам ёмон ўйин кўрсатмади, бизга етарлича муаммолар туғдирди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаландик, улар эса йўқ. Шу сабабли муваффақиятга эришдик. Вьетнам футзали ижобий томонга ўзгариб, ривожланмоқда.
Ярим финалда Эрон билан тўқнаш келамиз. Беллашув осон кечмаслиги аниқ, аммо биз энг яхши ўйинимизни кўрсатиб, финалга йўл олишга ҳаракат қиламиз”, – деди Баҳодир Аҳмедов.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финал доирасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.