...
МЕНЮ
ONLINE TV

Умид Аҳмаджонов: “Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди!”


12:39, 09.02.2018 Спорт
 2 985

Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов футзалчиларга табрик йўллади.

Хитой Тайпейида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг муваффақиятли юриши давом этмоқда.
 
Кеча, 8 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари чорак финалда Вьетнам устидан қийин ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олишгани ҳақида хабар бергандик.
 
Шу муносабат билан Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов футзалчиларга табрик йўллади.
 
“Вьетнамга қарши ўйинингизни Пхёнчандан туриб томоша қилдим. Қийин учрашувда ажойиб ғалабани қўлга киритдингиз! Бу ғалаба билан Сизларни табриклайман!
 
Яқинда U-23 Осиё чемпионати финалида футболчиларимиз Вьетнамни мағлуб этиб, халқимизга катта хурсандчилик тақдим қилишганди.
 
Энди Сизлар ҳам Вьетнамни Осиё чемпионатида таслим этиб, ярим финалга йўл олдинглар. Эртага ярим финалда жуда жиддий рақибга қарши ўйин ўтказасизлар.
 
Бу ўйинда бор куч ва маҳоратингизни ишга солиб, халқимизга яна бир хурсандчилик тақдим қилинг. Ортингизда муҳтарам Президентимиз, бутун ўзбек халқи турибди!
 
Умид қиламизки, Эронга қарши ярим финал ўйинида ҳам шижоат ва матонат намойиш этиб, финал йўлланмасини қўлга киритасиз! Ортга йўл йўқ, фақат олға!”, дейилади табрик мактубида.
 
Эслатиб ўтамиз, бугун, 9 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финал доирасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон футзал терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!