...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собчак Россиянинг асосий муаммосини айтди


12:25, 09.02.2018 Олам
 4 391

Собчак мамлакатдаги асосий учта муаммога тўхталди.

Аввалроқ, Россияда 2018 йил президентлик сайловлари ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия президентлигига номзодлардан бири Ксения Собчак сайлов олдидан Россиядаги асосий муаммоларни санаб ўтди.
 
У асосий уч муаммодан бири бўлган нефт соҳасини “иш бермайдган оғир меҳнат” деб атади. Шунингдек, шахсий мулкнинг даҳлсизлиги ва коррупция бугунги кунда энг долзарб масалага айланган.
 
Собчакга кўра, нефт саноати Россия иқтисодий ўсишига ҳеч қандай фойда келтирмаган. Бу жиддий камчиликлардан биридир.
 
Мамлакатда хусусий мулк даҳлсизлиги таъминланмаган. Бундай шароитда давлат иқтисодиётини кўтариб бўлмайди. Асосий ерлар ҳалигача давлат ихтиёрида.
 
Собчак коррупцияга алоҳида тўхталиб ўтди ва Россия корруционерлар учун жаннат эканлигини таъкидлади.
 
Шунингдек, у агар президентликка сайланса, албатта мана шу муаммоларга қарши курашишини маълум қилди.
Икром Раҳмон

Теглар:Собчак Россия нефт коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!