...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионига айланди


18:46, 03.12.2017 Спорт
 4 236

Ўзбекистонлик футзалчилар мусобақада ажойиб ўйин намойиш этишди ва...

Шу йилнинг 24 ноябрь кунидан бошлаб 3 декабрь кунига қадар Тайландда U-18 World Deaf Futsal Championship — футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.
 
Мазкур мусобақада Қозоғистон, Индонезия, Таиланд, Қувайт, Россия, Германия, Швеция терма жамоалари билан бир қаторда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди.
 
Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада ажойиб ўйин намойиш этиб, финалга қадар етиб келди.
 
Финал баҳсида ўзбекистонлик футзалчилар Швеция терма жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва футзал бўйича заиф эшитувчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибига айланишди.
 
Таҳририятимиз номидан ўзбекистонлик футзалчиларни мазкур муваффақият билан табриклаб қоламиз!
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон футзал терма жамоаси Футзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!