Президент дастлаб Юнусодоб туманидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Президент, даставвал, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида бўлди. Бу ердаги амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Ушбу тумандаги метро қурилиши жараёнида замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда ишлар олиб борилаётгани ва 200 дан ортиқ ишчилар меҳнат қилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, бу жараёнда Германия ва Хитой теҳнологияларидан унумли фойдаланилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, Президент ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Метрополитеннинг Юнусобод йўналишидаги қурилаётган икки бекати 2019 йилда ишга туширилиши белгиланди.