Қўпорувчилик ҳаракати — Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Форс кўрфази араб мамлакатлари иттифоқи ва яна бир қанча мамлакатлар томонидан қораланди.
Сомали президенти Муҳаммад Абдуллоҳ Фармажу маҳалий ва жаҳон ОАВ учун ўтказган матбуот анжуманида пойтахт Могадишода содир бўлган ва 275 нафардан зиёд кишининг умрига зомин бўлган портлаш муносабати билан мамлакатда 3 кунлик мотам эълон қилинганини маълум қилди.
Муҳаммад Абдуллоҳ Фармажу содир бўлган терактни “Ҳаракат аш-Шабаб ал-Мужаҳидин” террорчилик гуруҳи амалга оширганига ишора қилди.
"...Жипслашиш ва биргаликда дуо қилиш вақти келди. Терроризм ғалаба қилмайди!", деди Сомали раҳбари.
Мазкур қўпорувчилик ҳаракати — Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Форс кўрфази араб мамлакатлари иттифоқи ва яна бир қанча мамлакатлар томонидан қораланди.
14 октябрь куни Могадишонинг серқатнов кўчаларидан бирида портловчи қурилма ўрнатилган юк машинаси портлаган эди.