Алмазбек Атамбоев ўзини ишонувчан, кечирувчан ва оқкўнгил раҳбар эканлигини, бунинг ортидан бир неча маротаба “хиёнатга” дуч келганини ошкор айтди.
Сайловда 11 нафар номзод президентлик курсиси учун кураш олиб бордилар. Улар ичида маълум маънодаги қўллаб-қувватланишга эришган ҳамда кўпчилик овозни қўлга киритиши мумкин бўлган шахслар ҳақида айтиб ўтган эдик.
Қирғизистоннинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбоев сайлов атрофидаги воқеаларга изоҳ бериш мақсадида ўз фикрларини билдирган видеолавҳа тарқалди.
Ушбу видеолавҳада Атамбоев Омурбек Бабанов билан муносабатлари, у билан оилавий яқинлиги, бироқ “шогирд” ўз “устози”ни бир неча марта “чув туширгани”, энди эса уни сайловларда қўллаб-қувватлаш учун айрим хорижлик “нусхалар” 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пора таклиф этганлари ҳақида айтиб ўтди.
Алмазбек Атамбоев ўз вақтида Бабановни қийин вазиятларда қўллаган, уни Россиядаги муаммоларидан халос бўлишига ёрдам берганини айтиб ўтди.
Атамбоев ўз вақтида Бабановнинг келажакда Қирғизистоннинг президенти бўлишини тасаввур қилганини, у эса ўзининг манфаатларини кўзлаб, кези келганда президентнинг “уйидан чиқмагани”ни айтиб ўтди.
Сўнгра Бабанов Атамбоевни танқид қилишни бошлагани, сотиб олинган мухолифат кучлар таркибига ўтганини очиқ-ойдин айтиб ўтди.
Бабанов ўз вақтида Акаевлар, Бакиевлар, Отунбоевалар оиласи билан яқин муносабатларда бўлгани ва уларни ҳам маълум маънода “чув тушириб” кетгани ҳақида ҳам ўз баёнотида гапириб ўтди Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган видеолавҳада Қирғизистон раҳбари куюнчаклик билан сўзлаганини гувоҳи бўлишингиз мумкин.