...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳайвонот боғидан қочган айиқ отиб ўлдирилди! Бироқ у ... улгурган...


11:06, 16.10.2017 Олам
 5 779

Айиқ 15 октябрь куни ҳайвонот боғидан қочиб кетганлиги полицияга маълум қилинган эди.

Россиянинг Воронеж вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғидан қочиб чиққан айиқ бир кишининг бевақт ўлимига сабабчи бўлган. Тутқунликда сақланган ёввойи ҳайвон яна бир кишини жиддий жароҳатлашга улгурган. Бу ҳақда “Korrespondent” нашри хабар бермоқда.
 
Айиқ кеча, 15 октябрь куни ҳайвонот боғидан қочиб кетганлиги полицияга маълум қилинган.
 
Ёввойи йиртқич томонидан ҳужумга учраган 84 ёшли киши воқеа жойида вафот этган. Жароҳатланган шахс эса айиқнинг эгаси эканлига айтилмоқда.
 
Тахминларга кўра, ҳайвонот боғида айнан шу айиқни парвариш қилган киши ёввойи ҳайвонни ўзи мустақил тутишга ва қафасга қайтаришга ҳаракат қилган.
 
Кейинроқ қочқинда юрган айиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан отиб ўлдирилган. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Айиқ ҳужуми Ҳайвонот боғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!