...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алмазбек Атамбоев Қозоғистон билан ҳукуматлараро ҳамкорликни тўхтатди?


11:14, 17.11.2017 Олам
 3 368

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда шартнома ва протоколларни бекор қилиш тўғрисида Қозоғистон Республикаси ҳукуматини хабардор қилади.

Қирғизистон раҳбари Алмазбек Атамбоев Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги айрим битимларни бекор қилди. Бу ҳақда “Новая эпоха” нашри хабар бермоқда.
 
Алмазбек Атамбоев “Евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитида Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаси ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Битимни бекор қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
 
Шунингдек, 2016 йил 26 декабрда Санкт-Петербургда имзоланган техник ёрдам кўрсатиш ва ундан фойдаланишни мониторинг қилиш тўғрисида ҳукуматлар ўртасида имзоланган протокол, Қирғизистон ва Қозоғистон Ҳукуматлари ўртасида унга кўмаклашиш ва улардан фойдаланишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги протокол, техник ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги протоколга ўзгартириш киритиш протоколи ҳам ўз кучини йўқотган.
 
Мазкур қонун Қирғизистон Республикаси парламенти томонидан 2017 йил 9 ноябрда қабул қилинган ва расман эълон қилинган кундан кучга кирган ҳисобланади.
 
Қонуннинг 2-моддасига кўра Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги белгиланган тартибда шартнома ва протоколларни бекор қилиш тўғрисида Қозоғистон Республикаси ҳукуматини хабардор қилиши керак. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!