Қирғизистон ва Қозоғистон ўртасидаги алоқалар ёмонлашмайди, улар давом этади.
Бироқ Қирғизистон президенти ўзининг ҳар бир нутқида қозоқ халқининг биродарлиги ва қирғиз ва қозоқ халқининг ўтмиши ҳам, келажаги ҳам бир эканлигини алоҳида эътироф этмоқда.
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбоев Қозоғистон билан алоқалар ҳақида ўз фикрларини билдириб, мамлакатлар ўртасидаги алоқалар ҳар доим яхши бўлишига ҳамда ҳеч бир давлат раҳбари фақат ўзини ўйлайдиган олигархларга ишонмасликка чақирди.
Қирғизистон президенти ўзининг Нурсултон Назарбоев тўғрисидаги фикрлари нотўғри эканини ва ўша пайтда ҳиссиётларини бошқара олмаганини айтди.
Бундан ташқари, Атамбоев Қозоғистоннинг кирилл алифбосидан лотинга ўтишини — Россиядан узоқлашиш сифатида баҳолашини айтди.