Натижада 16 миллиард тенге тежалади”, дейди президент.
Кеча, 19 ноябрда Қозоғистон ички ишлар органлариниг фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича президент Нурсултон Назарбоев бошчилигида Оқўрдада йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Матбуот хизмати маьлум қилди.
Президент Назарбоев қайд этишича, мамлакатда ички ишлар органларининг саъи-ҳаракати билан охирги уч йил ичида жиноятчилик 17,5 %га камайган.
“Аҳоли хавф туғилганда, биринчи навбатда, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилади. 1991 йилдан бери 779 нафар ички ишлар ходимлари вафот этди, икки ярим мингга яқини тан жароҳати олди. Буни ёдда сақлаш керак. Қолаверса, ички ишлар органларининг ҳозирги ҳолати аҳоли талабига жавоб бермайди”, дея қўшимча қилди Назарбоев.
Шу билан биргаликда Назарбоев аниқ ва пухта режалар асосида ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштиришга буйруқ берди.
Кун тартибидаги масалалар бўйича мажлисда Қозоғистон Республикаси президенти маъмурияти бошлиғи А.Исекешов ва Ички ишлар вазири Қ.Қосимовнинг маърузалари тингланди.
Берилган ахборотни ҳисобга олган ҳолда, Қозоғистон президенти барча режалаштирилган тадбирларни диққат билан ўрганиш зарурлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари соҳада модеренизациянинг муҳимлигини таъкидлаб, ички ишлар органларининг структурасини ва кадрларини оптималлаштиришни, шунингдек, айрим штатларни қисқартиришни айтди.
“Ортиқча нарсани йўқотиш ва жиноятчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш билан курашишга алоҳида эътибор бериш керак. Лавозимлар ҳам оптималлаштирилади. Ҳар бир раҳбарга уч эмас, балки беш киши бўйсунади. Ходимлар сони 10% га камаяди. Ушбу чора-тадбирлар ҳар 100 минг кишига ўртача полициячиларнинг 471 дан 424 гача камайишига олиб келади. Натижада 16 миллиард тенге тежалади”, дейди президент.
Йиғилиш давомида Нурсултон Назарбоев қўшимча ички заҳираларни топиш ва самарасиз маъмурий харажатларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб бориш зарурлигини таъкидлади.

Бобурмирзо Умаров