...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев таълим тизимини кескин танқид қилди


13:26, 22.11.2018 Олам
 2 436

Йиғилишда таълим соҳасидаги камчиликлар муҳокама қилинди.

Кеча, 21 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев таълим масаласи бўйича йиғилиш ўтказди. Бу хақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
 
“Бугунги ривожланиш жараёнида илмий соҳага катта эътибор берилмоқда. Илм-фан ютуқлари таълим даражасига боғлиқ. Агар биз таълим тизимини дастлабки босқич(мактабгача таълим)дан ривожлантирмасак, катта натижаларга эриша олмаймиз”, деди давлат раҳбари.
 
Назарбоевнинг қайд этишича, сўнгги икки йил мобайнида таълим тизимини молиялаштириш ҳажми 22 %га ошди ва 2 триллион тенге (5 миллиард 420 миллион АҚШ доллари)ни, ташкил этди. Илм-фанни ривожлантиришга эса 43,7 миллиард тенге (117 миллион АҚШ доллари) йўналтирилди.
 
Мактабгача таълим соҳасида 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қамраб олиш даражаси 95 %га етди. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб 205 мингдан ортиқ ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларнинг иш ҳақи 30 %га ошди. 2019 йил 1 сентябрдан эса яна 90 минг ўқитувчининг иш ҳақи оширилади.
 
Президент шунингдек, талабаларни ётоқхона билан таъминлаш масаласини ҳам гапирди.Унинг фикрича, 2022 йил охирига қадар 75 минг талабага мўлжалланган ётоқхона бунёд этилади.
 
Йиғилиш давомида таълим ва фан вазири Ерлан Сагадиевнинг маърузаси тингланди. Президент маъруза бўйича мавжуд камчиликларни инобатга олиб топшириқлар берди.
 
“Болалар мактабгача таълим билан 100 % қамраб олинишини зарур. Бунга ҳукумат ва ҳокимиятлар масъулдир. Шу боис мен ҳукуматга 3 йил ичида мамлакатдаги 55 минг мактабгача таълим муассасалари ўқитувчиларининг малакасини ошириш вазифасини юклайман”, дея таъкидлади президент.
 
Бундан ташқари, Нурсултон Назарбоев “Устоз мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қайта кўриб чиқиш  зарурлигини айтди. Президентга кўра, таълимнинг барча йўналишларида хусусий сектор билан ҳамкорликни ривожлантириш керак. Мактабларни ноқонуний текширувлардан ҳимоя қилиш зарур.
 
Шунингдек, Назарбоев уч босқич(смена)ли ва таъмирталаб мактаблар муаммоси ҳақида гапирди. Уч босқичда фаолият юритаётган мактаблар муаммосини ҳал этиш учун қўшимча 123 та мактаб қурилиши бўйича кўрсатма берди.
Бобурмирзо Умаров

Теглар:Қозоғистон Нурсултон Назарбоев Таълим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!