Маросимда давлат раҳбари қизининг юзидан оталарча меҳрибонлик билан ўпиб қўйди ва диплом ҳамда мукофотни топширди.
Маросимда давлат раҳбари қизининг юзидан оталарча меҳрибонлик билан ўпиб қўйди ва диплом ҳамда мукофотни топширди.
Фильмга продюсерлик қилган Алия Назарбоева матбуот ходимларига интервью берди ва фильм жамоаси номидан бундай юксак мукофот учун Президентдан миннатдор эканини таъкидлади:
“Нурсултон Абишевич Назарбоевга катта раҳмат. Фильм орқали халқимизнинг бошидан ўтган ҳар қандай қийинчиликларга қарамасдан, аждодларимиз ота-онага нисбатан ҳурмат ва маънавий қадриятларни сақлаб қолганини кўрсатмоқчи эдик. Бу юксак мукофот эса бизнинг тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатди”, деди Алия Назарбоева.
Бундан ташқари, Назарбоева ўз фамилияси мукофот олишга қанчалик таъсир кўрсатганлиги ҳақидаги кўпчиликни “ташвишлантирган” саволга ҳам жавоб берди:
“Ўйлайманки, фильмни томошабинлар баҳолашлари лозим. Аммо, шу пайтга қадар фильм ҳақидаги фикрлар доим ижобий бўлди”, дея таъкидлади у.
Шунингдек, у режиссёр Акан Сатаев билан ҳамкорликда “Тўмарис” номли тарихий фильм суратга олаётганини ҳам қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг уч қизи бор – Дариға, Динара ва Алия Назарбоевалар.