...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мендан кейин фақат аҳмоқ одамгина бундай ҳолга йўл қўяди – Лукашенко


17:45, 14.12.2018 Олам
 7 078

Лукашенко Украинадаги сиёсий вазият ўзи етакчилик қилаётган давлатда ҳеч қачон такрорланмаслигини айтди.

Беларуссия Республикаси Президенти Александр Лукашенко Россия Федерацияси матбуот вакиллари билан бўлган учрашувда Украинадаги сиёсий вазият ўзи етакчилик қилаётган давлатда ҳеч қачон такрорланмаслигини айтди.
 
“Мендан кейин фақат аҳмоқ одамгина Белоруссияда бундай ҳолатга йўл қўя олади. Аммо, мен ҳеч қачон бундай қилмайман. Чунки, Беларуссия ва Россия иттифоқи – бебаҳо ва буюк биродарлик алоқаларидир”, деди у.
 
Эслатиб ўтамиз, бир неча йилдан бери Украинада сиёсий ва иқтисодий инқироз кузатилмоқда. Инқироз сабаби эса, 2014 йилда Украинанинг Донбасс вилоятида рўй берган зиддиятли воқеалар билан боғланади. БМТ маълумотларига кўра, зиддиятлар сабабли шу кунгача 10 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.
Феруза Ходжаева

Теглар:Беларуссия Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!