...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лукашенко сўкинишини тан олди, аммо...


16:54, 15.12.2018 Олам
 8 907

Беларусь раҳбари Минскда рэпэрнинг чиқиш қилишига рухсат беришмаганидан хабар топган.

Беларусь Республикаси президенти Александр Лукашенко ҳақоратли сўзлар билан сўкинишини тан олган, бироқ бу жуда паст овозда ва омма олдида бўлмаслигини айтган.
 
Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, у Минскда рэпэрнинг чиқиш қилишига рухсат беришмаганидан хабар топган. Шу билан бирга президент бу воқеа анча ввал бўлганига ва унинг қўшиқлари матнида ҳақоратли сўкиш сўзлари кўплигига эътибор қаратган.
 
“Мен ўзим-да ўша сўконғич”, деб тан олган Александр Лукашенко. Кейин бўлса ҳақорат омма олдида ва саҳнада эшитилмаслиги кераклигини қўшимча қилган.
 
Рэпэрларнинг ҳақоратли сўкишларини Россияда тақиқлай бошладилар, аммо бундай қилиш керак эмас. Ёдингиздами Совет Иттифоқида Висоцкий даврида қандай бўлган, ерости театрлари ташкил қилинганди”, деган Беларусь раҳбари.
 
Маълумот учун, Минск шаҳар ижроия қўмитасининг мадания бошқармаси Россиянинг IC3PEAK гуруҳи концерт ўтказишига рухсат бермаганди. Бунга гуруҳнинг “санъат даражаси пастлиги” сабаб бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Александр Лукашенко 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!