...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги Кариб инқирози содир бўладими?


07:18, 20.11.2018 Олам
 6 449

Россия Кубада собиқ ҳарбий базасини очиши мумкин.

Аввалроқ, Путин агар АҚШ ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан бир томонлама чиқадигин бўлса, қуролланиш пойгаси бошланиши айтгани ҳақида ҳабар берган эдик.

Ғарб мамлакатлари Кубада Россия Федерациясининг собиқ ҳарбий базасини қайтадан очилишидан хавотирда. “DailyStar” нашрнинг қайд этишича, Москванинг мазкур манёври АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартномадан бир томонлама чиқиш ҳақидаги баёнотига жавоб бўлиши мумкин.
 
Ғарб мамлакатларининг бундай хавотирига Куба президенти Мигель Диас-Канелнинг жорий йилнинг 1-3 ноябрь кунларида Россияга расмий ташриф билан келгани сабаб бўлган. Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга келган Мигель Диас-Канель Путин ва бир қатор сиёсатчилар билан ўзаро ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилганди.
 
Нашрнинг қўшимча қилишича, музокара давомида томонлар  Кубадаги Россиянинг собиқ “Лурдес” ҳарбий базасини қайтадан ташкил этишни муҳокама қилган бўлиши мумкин.
 
Маьлумот учун, “Лурдес” ҳарбий базаси Собиқ Иттифоқнинг, кейинчалик Россиянинг хориждаги энг муҳим радиоэлектрон разведка маркази бўлган. Мазкур ҳарбий база 1967 йилдан 2002 йилгача фаолият юритган
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Владимир Путин Россия-Куба Мигель Диас-Канел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!