...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: “Темур тузуклари” асарида тилга олинган: бешинчи шаҳар


15:48, 19.10.2017 Бу қизиқ
 3 629

Соҳибқирон Деҳли қалъасини ишғол қилишда ўз қўшинини кучсиз кўрсатиб бироз чекингани, сўнг қалъани қўлга киритганини ҳақида биласизми?

Азиз мухлислар, туркум мақолалар орқали аввалроқ “Темур тузуклари” асарида тилга олинган — Қашқадарё вилоятидаги Ғузор ҳамда Бешкент шаҳарлари, бундан ташқари, Хоразм диёридаги Хива  ва қўшни Афғонистон Ислом Республикасидаги Қандаҳор шаҳарлари ҳақида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилди.
 
Бешинчи шаҳар. Мултон   
 
Мултон — Покистоннинг Панжоб вилоятидаги йирик шаҳар номи. Мазкур шаҳар тарихи эр. авв. биринчи мингйилликнинг ўрталарига бориб тақалади.
 
Айрим манбаларга кўра, айнан шу ва Қадимги Ҳиндистоннинг бошқа шимоли-ғарбий (Гуджарат, Ражастон, Кашмир) ҳудудда эрамиздан олдинги қадимги даврларда яшаган халқлар куй-қўшиқ куйлашга, ёввойи ҳайвонлар иштирокида турли томошалар кўрсатишга уста бўлишган.
 
Қадимги даврда йирик шаҳар қурилишларига ҳомийлик қилган ҳукмдорларининг савдо карвонларига билдирган илтимосига кўра Қадимги Ҳиндистон ўлкасининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан Қадимги Эрон ҳудудига йўл олган кўпсонли қабила вакиллари бутун Евроосиё материги ҳудудига тарқалиб кетган.
 
Ҳозирда уларнинг авлодлари “циган”, “рома”, “лўли”, “мўлтони”, яъни “мўлтонлик” деб аталиши ҳам мазкур тахминий қарашларнинг баҳс-мунозараларига таалуқли бўлса ажабмас.
 
Эр. авв. 326 йилда Мултон шаҳрини Македониялик Александр қўшини ишғол қилган. 712 йилда Мултон вилояти Араб ҳалифалиги томонидан фатҳ этилади.
 
XXI асрда у Ғазнавийлар давлати таркибида, 1228 йили Деҳли султонлиги тасарруфида бўлган.
 
Соҳибқирон бу шаҳарни 1398 йилда ўз салтанати сарҳадларига қўшиб олган.
 
Мултон шаҳри “Темур тузуклари” асарнинг “Деҳлига лашкар тортиш борасида қилган кенгашим” ҳикоятида тилга олинган.
 
Амир Темур ўз лашкарбошиларига Синд, яъни Ҳинд дарёсидан ўтиб, Мултон вилояти устига юриш қилишни буюради.
 
Деҳлига юришдан олдин Соҳибқирон лашкарларининг сони 92 мингга етгани, улар Кашмир тоғи этакларидаги қабилаларга тегишли вилоятларни забт этганликлари қайд этилган.
 
Деҳли қалъасини ишғол қилишда ўз қўшинини кучсиз кўрсатиб бироз чекингани, сўнг қалъани қўлга киритгани (1398 йил 18 декабрь) ҳақидаги воқеалар ҳам шулар жумласидан.
 
Ҳозирда Покистоннинг Панжоб вилоятидаги Мултон шаҳри йирик ишлаб чиқариш ва маданият маркази ҳисобланади. Аҳолининг аксарияти мусулмонлар бўлиб, улар асосан урду тилида мулоқот қилишади.
 
Шаҳар аҳолиси ҳозирда 1,5 млн кишидан зиёд. Шаҳарда ўнлаб масжид ва мақбараларни учратиш мумкин. У ерда қадимги ҳинд маданияти ҳамда мусулмон мамлакатларига хос маданиятлар уйғунлигининг гувоҳи бўлишингиз мумкин.
 
Қуйида эътиборингизга тақдим этилаётган видеолавҳа мазкур қадимий шаҳарнинг ҳаёти ҳақида сўзлайди... 

Туркум мақолаларни кузатишда давом этинг!
Улуғ БЕК

Теглар:Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари Темур тузуклари асари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

temurbek
08:19 20.10.2017

41-shahar - bu siz yashayotgan xonadondagi ''sabrsizlar' shahri..! Unda tarixiy ma'lumotlarni o'qib, o'ziga kerakli xulosalarni olgan 1000 nafar o'quvchilardan farqli o'laroq ''o'ldir-so'y, yth, fohishabozlik va og'rilik''larga o'chlik kuchliroq ko'rinadi...


Комила
16:06 19.10.2017

“Темур тузуклари” асарида тилга олинган қирқ биринчи шаҳар нима эди?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!