Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 2 нафар ҳалок бўлган шахснинг жасади олиб чиқилган.
Кот-д’Ивуар пойтахти Абиджанда ҳавога кўтарилган самолёт кўп ўтмай Атлантика океанига қўллаб тушган. Фалокат сабаб самолёт бортида бўлган 4 нафар киши ҳалок бўлган.
Қидирув-қутқарув ишлари натижасида 2 нафар ҳалок бўлган йўловчининг жасади олиб чиқилган. Қолган 2 кишининг жасадни олиб чиқишга қаратилган қидирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шунингдек, фалокат сабаб 6 киши жароҳат олган. Улардан 2 нафарининг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинган.
Ҳалокатга нима сабаб бўлганлиги айтилмаган.
Полиция томонидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.