Воқеа маҳаллий вақт билан соат 12:00 да юз берган.
Бугун, 17 ноябрь куни Россиянинг Саратов вилояти Озинск туманида поезд ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 12:00 да юз берган. Тартибга солинмаган темир йўл ўтиш жойида Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланувчи автобус ва юк поезди тўқнашган. Автобусдагиларнинг беш нафари ҳалок бўлган, икки нафари шифохонага ётқизилган.
Россия миграция хизмати берган маълумотга кўра, ҳалок бўлган беш киши Ўзбекистон фуқароси, жароҳатланганлар Қозоғистон фуқароси бўлган.

Суннатилла Абдуллаев