Марказий разведка бошқармаси Валиаҳд шаҳзодага айблов эълон қилди.
Валиаҳднинг укаси Қошиқчи билан телефон суҳбатида у Саудия Арабистонининг Туркиядаги консулхонасига ажрим масаласи бўйича келиши кераклигини айтади. Айтиб ўтиш жоизки, у суҳбат давомида ташриф мутлақо хавфсиз ўтишига кафолат беришини қайд этган.
Лекин валиахднинг укаси ОАВга берган интервьюсида журналист билан ҳеч қандай телефон орқали суҳбат бўлмаганини ва уни консулликка чақириш учун тайинли сабаб йўқлигини айтиб ўтган.
"Washington Post" журналистни консулликда ўлдирилиши олдиндан режалаштирилганлиги ҳақида бирон тайинли фикр айтиб ўтмаган.
Марказий разведка бошқармаси маълумотига кўра, президент Трампнинг қироллик оиласига бўлган илиқ муносабатига қарамай, АҚШ Саудияга нисбатан босимни кучайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Саудия Арабистони бош прокуратураси Жамол Қошиқчи иши билан боғлиқ шахсларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилишини талаб қилган еди.