...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда аёллар ўртасида марафон ўтказилди


12:41, 13.07.2016 Жамият
 2 729

Халқаро аҳолишунослик кунига бағишлаб ташкил этилган мазкур мусобақада хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, уй бекалари, ўқувчи қизлар иштирок этди.

Пойтахт Тошкентнинг Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда марафон ўтказилди.
 
Халқаро аҳолишунослик кунига бағишлаб ташкил этилган мазкур мусобақада хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, уй бекалари, ўқувчи қизлар иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қизларнинг спортга қизиқиши ва эътиборини кучайтириш, жамиятимизда, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш юзасидан бир қатор тадбирлар, ижтимоий акциялар, турнирлар ташкил этмоқда. “Гимнастика барча учун”, “Отам, онам ва мен – спортчи оила” каби мусобақаларга тобора кўпроқ аҳоли жалб этилмоқда. Маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган “Саломатлик” жамоатчилик секторлари томонидан қизлар, уй бекалари, касб-коридан қатъи назар, барча аёлларни спорт клублари, соғломлаштириш тўгаракларига жалб этиш, мусобақалар, спорт марафонларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
 
Марафонда иштирокчилар 1,5 километр масофага югурди. Болалар иштирокида шашка мусобақаси, "Ёз ўтмоқда соз" мавзуида асфальтга расм чизиш бўйича ижодий танлов ўтказилди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Боситхонова сўзга чиқди.

Теглар:Хотин-қизлар қўмитаси Марафон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар