...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фоторепортаж: Мудофаа вазирлиги Тошкентда марафон ўтказди


21:21, 25.12.2018 Жамият
 1 900

Марафонда 15 ёшдан 72 ёшгача бўлганлар иштирок этди.

Бугун, 25 декабрь куни Тошкент кичик ҳалқа йўлида “Ватанпарварлик” марафони бўлиб ўтди.
 
12-15 километр масафони ташкил этган марафон “Амилов” (Crafers) қандолат фабрикасидан бошланиб, Тошкент Жанубий вокзали олдида якунланди.
 
Мазкур марафон “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи томонидан ўтказилди. Унда мамлакат Қуролли Кучларига тегишли вазирлик ва идоралар ходимлари, ўқувчи ёшлар ва фуқаролар иштирок этди. Марафонда жами 400 нафарга яқин иштирокчи қатнашди. Соғломлаштириш акциясида югурганлар ичида энг ёш иштирокчи 15 ёшли Алихон Аҳмадов бўлган бўлса, энг каттаси 72 ёшли Марат Авазов бўлди.




 
Марафон шоҳсупасининг барча поғонасидан Тошкент ҳарбий округининг вакиллари – Владислав Мамедов, Андрей Куликов ва Бунёд Мухитдинов жой олди.
 
Ғолиб ва совриндорлар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Амилов” (Crafers) қандолат фабрикаси томонидан медаллар, диплом ва телевизорлар билан тақдирланди.











Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Марафон Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар