...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкент кичик ҳалқа йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади


20:43, 24.12.2018 Жамият
 3 438

Кўча ёпилишига “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказиладиган марафон сабаб бўлади.

Эртага, 25 декабрь куни соат 9:00 да Тошкент кичик ҳалқа йўлида “Ватанпарварлик” марафонига старт берилади. Марафон муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўлининг айрим қисми вақтинча ёпилади.
 
15 километр масофани ташкил этадиган марафон Crafers (Amilov) қандолат фабрикасидан бошланади. Финиш чизиғи Тошкент Жанубий вокзали олдида.
 
Мазкур марафон “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан ўтказилмоқда. Унда Қуролли Кучлар вазирлик ва идораларининг ходимлари ҳамда фуқаролар иштирок этиши мумкин.
 
Ғолиб ва совриндорлар Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан медаллар, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги Марафон Тошкент кичик ҳалқа йўли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар