Марҳумнинг жасади, ўрганиш учун юборилган.
Шифохонага тумандаги Профсоюзная кўчасидан ҳаддан ташқари совуқ қотган қари эркакни олиб келишган. Маълум бўлишича, у алкоголли ичимлик таъсирида бўлган.
Эркакни 22 декабрь куни топиб, шифохонага олиб боришган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамай, у 23 декабрь куни вафот этган.
Кейинроқ полиция, ҳалок бўлган одамнинг шахсини аниқлаган. У Москва математика жамиятининг аъзоси, педагог, халқаро шахмат ҳаками ва ХШФнинг фахрий аъзоси 80 ёшли Эдуард Львович Дубов бўлган. 1990 йилларда Дубов Москва шахмат федерациясини бошқарган.
Унинг жасади, ўрганиш учун юборилган, ҳуқуқ-тартибот ходимлари вазиятга ойдинлик киритиш ҳаракатини бошлаган.